ДИҚҚАТ: ТЕМИРЙЎЛ КЕСИШМАСИ! ЭНГ ХАВФЛИ ҲУДУД

Профилактика куни доирасида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси огоҳлантиради:   

Транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳаракат пайтида ҳушёрликни ошириб, эътиборни тортадиган уяли алоқа воситаси, радиодан берилаётган эшиттириш каби нарсаларга чалғимай, бутун диққатларини йўлга қаратишлари лозим. Айниқса, темирйўл кесишмасига яқинлашганда қуйидаги тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш талаб этилади:

Автомашина ҳайдовчилари темирйўлларни фақат темирйўл кесишмалари орқали поезд (локомотив, дрезина)ларга йўл бериб кесиб ўтишлари мумкин. Темирйўл кесишмасига яқинлашиб келаётган ҳайдовчи йўл белгилари ва чизиқларига, светофор ишораларига, шлагбаум ҳолатига, кесишма навбатчисининг кўрсатмаларига амал қилиши, яқинлашиб келаётган поезд йўқлигига ишонч ҳосил қилиши шарт. Темирйўл кесишмасига қуйидаги ҳолларда кириш тақиқданади:

– светофор ишорасидан қатъий назар, шлагбаум ёпиқ турган ёки ёпила бошлаган ҳолатда, кесишмани тўсувчи қурилма кўтарилиб турган ёки кўтарила бошлаган ҳолатда;

– шлагбаум ҳолатидан қатъий назар, светофорнинг тақиқловчи ишорасида;

–  кесишма навбатчисининг тақиқловчи ишорасида;

– кесишма олдида турган транспорт воситаларининг қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб айланиб ўтиш;

Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2,5 йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темирйўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.

Темирйул кесишмасида мажбуран тўхтаб қолган транспорт воситасининг ҳайдовчиси дарҳол одамларни тушириши ва кесишмани бўшатиш чораларини кўриши керак.

ВИЛОЯТ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҲАВФСИЗЛИГИ БОШҚАРМАСИ

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan