“Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика” куни, Янгиқўрғон туманидан репортаж

Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика” тадбири доирасида 2017 йил 2 март куни вилоят ИИБ бошлиғи А.Тошпўлатов ҳамда Янгиқўрғон туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари худудда очиқ мулоқотлар ташкил этдилар. Дастлаб Янгиқўрғон енгил саноат касб-ҳунар коллежида ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди. унда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар, таклифлар тингланди. Таъкидлаш жоиз, айни вақтда мазкур коллеждаўқувчиларнинг дарсларга мунтазам келишини таъминлаш борасида ижобий натижаларга эришилган. Бироқ чора-тадбирларга қарамай айрим ёшлар хали-ҳануз ўз келажакларига бефарқ муносабатда эканлиги, бунда фарзандлари  тақдирига масъулиятсиз ёндашаётган ота-оналар сўзга чиққанлар томонидан қаттиқ танқид остига олинди. Мулоқотда таъкидланганидек,   хушёр тортмаслик, ўғил-қизларни айниқса ўтиш даврида етарли назоратгаолмаслик ноҳуш воқеа ва ходисаларга сабаб бўлаяпти. Буларнинг сабаби ўрганилганда эса асосан, назоратсиз қолган ёшларнинг ҳаётга енгил-елпи муносабатда бўлиб, ўзбошимчалик билан қинғир йўлларга кириб қолганликлари аниқланган. Ота-боболаримиз ҳам қадимдан фарзанд тарбиясини, айниқса у балоғатга етгунга қадар ниҳоятда нозик масала эканлигини, бир лаҳза ҳам бефарқ бўлишнинг оқибатлари пушаймон билан тугашини ўз панду насиҳатлари, ҳаёт йўллар мисолида кўрсатиб келганлар. Бундай эзгу амалларни давомийлигини сақлаб, ватан равнақи йўлида дилбандларига муносиб тарбия бераётган ота-оналар мақтов ёрлиқ, ташаккурномалар билан тақдирландилар. Шундан сўнг йиғилганлар ўзларини қийнаётган масалаларда соҳа вакилларидан жавоб олдилар.

Куннинг иккинчи ярмида очиқ мулоқот Бирлашган қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан давом этди. Таъкидланишича мазкур қишлоқда яшовчи фуқаролар томонидан содир этилаётган жиноятлар салмоғи ошиб кетган.

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan