КЎП МИҚДОРДАГИ ГИЁҲВАНДЛИК МОДДАЛАРИ КОНТРАБАНДАСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Гиёҳвандлик бугунги кунда дунё аҳлини жиддий ташвишга солаётган иллатлардан бири. Чунки унинг оқибатида барвақт ҳаётдан кўз юмаётган ёшлар, бузилаётган оилалар, ногирон туғилаётган болалар, содир этилаётган мудҳиш жиноятлар ҳар бир кишини ўйлантиради.

Шу боис юртимизда фуқаролар соғлиғини сақлаш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатлар қонун йўли билан тартибга солинган. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилганларга тегишли жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.

Аммо ҳамон мўмай даромад орттириш илинжида бу турдаги жиноятга қўл ураётганлар учраб турибди. Яқинда вилоятимиз чегара ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир этилганларини “иссиқ изи” дан фош этиш борасида, вилоятнинг ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари ходимларидан иборат таркибда тузилган мобил гуруҳ ходимлари томонидан ана шундан жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

2016 йил 23 декабрь куни Наманган вилояти Учқўрғон туманининг чегара ҳудудларида Бошқарма ППХ ва ЖТСБ Патруль-пост хизмати батальони милиционери сафдор А.Мўминов, вилоят Божхона бошқармаси Наманган ТИФ божхона пости инспектори лейтенант Т.Исмаилов ва Ҳарбий қисм гуруҳ командири лейтенант Д.Каримовлардан таркиб топган мобил гуруҳ хизмат олиб боришаётган эди.

Соат 21.50 лар чамасида, Янгиер ҚФЙ Ёғду МФЙ ҳудудида дала майдонидан Ўзбекистон Республикасига қараб 2 нафар нотаниш шахслар келаётганлигини кўрган сафдор А.Мўминов шубхали кўринган мазкур шахсларни текшириш ва шахсига аниқлик киритиш мақсадида, машинадан тушиб, олдига бораётган вақтида, улардан бири ИИБ ходими яқинлашиб келаётганлигини кўриб, қўлидаги сумкасидан шубҳали буюмни олиб ерга яширин равишда ташлаб, ИИБ ходимига юзланган.

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan