Тинчлик посбонлари байрами

Бурчга садоқат, осойишталик йўлида камарбасталик, қатъий интизом ва она ватанга чексиз мухаббат. Бу ҳислатларнинг бари бугунги кун ички ишлар органларида хизмат қилаётган ҳар бир ҳодимнинг кундалик турмуш тарзини ифода этади. Сўнгги вақтларда ички ишлар органлари тизимида амалга  оширилаётган туб ислохотлар сохада чин маънода юксалиш вазифасини ўтамоқда. 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармасида ташкил этилган байрам тадбирида ҳам бу фикрлар алоҳида этироф этилди.

Дастлаб бошқарма бошлиғи полковник Атаходжаев Адил Иргашевич шахсий таркибга Ички ишлар вазири генерал майор Бобожонов Пўлат Раззакович томонидан йўлланган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Сўнгра байрам муносабати билан мана шундай шарафли хизмати давомида юксак натижаларга эришиб, наъмунали фаолият олиб бораётган бир гурух ходимлар махсус мукофотлар, навбатдаги харбий унвон ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Дарҳақиқат,  тинчлик осойишталикни таминлаш, халқ манфаатларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари ходимларининг ахамияти ва масъулияти тобора ортиб бормоқда. Бу эса чин манода ҳар бир ҳодимдан етук малака ва замонавий касбий салохиятга эга бўлган ҳолда ўз хизмат вазифасига мохирона ёндошишни тақазо этади. Байрам тадбири  давомида Наманган санъат коллежи қошидаги зарбли ва дамли чолғулар оркестри хамда ёш истеъдод сохиблари томонидан ижро этилган ватанпарварлик рухидаги куй қўшиқлар, иштирокчиларга чинакам кўтаринки кайфият улашди. Бу каби тадбирлар барча шахар ва туман бўлимларида ҳам давом эттирилмоқда.

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan